
Ҳамза бин Лодин/Фото: CIA / AP
АҚШ президенти Дональд Трамп “Ал-Қоида” террорчилик гуруҳининг асосчиси Усома бин Лодиннинг ўғли Ҳамза бин Лодин АҚШ операцияси натижасида ўлдирилганини маълум қилди.
“Ал-Қоида”нинг юқори лавозимли аъзоси ва Усома бин Лодиннинг ўғли Ҳамза бин Лодин АҚШнинг Афғонистон ва Покистон ҳудудида ўтказган антитеррор операцияси давомида ўлдирилди”, - дейилади Трампнинг баёнотида.
Трампнинг қайд этишича, Ҳамза бин Лодин турли террорчилик гуруҳлари билан ишлаш учун жавобгар бўлган.
Шу йилнинг ёзида Ҳамза бин Лодиннинг ўлдирилгани тўғрисида хабарлар тарқалган, аммо АҚШ бу хабарларни расман тасдиқламаганди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар