18:53 / 19.10.2019
2 705

Аляскада йўловчи самолёти сув ҳавзасига қулашига сал қолди

Аляскада йўловчи самолёти сув ҳавзасига қулашига сал қолди
Фото: «Korrespondent.net»
Peninsula Airways авиакомпанияси самолёти Алеут оролларида (АҚШ, Аляска штати) аварияли қўнишни амалга оширди. Бу ҳақда «Korrespondent.net»га асосан Дарё хабар бермоқда.

Йўловчи самолёти Анкориждан Алеут архипелагидаги Уналашка шаҳрига рейсни амалга оширган. Қўниш чоғида ҳаво кемаси учиш-қўниш майдони чегарасидан 120 метрга чиқиб кетади ва сув ҳавзасига қулашига сал қолади.

Самолёт бортида 39 нафар йўловчи ва 3 нафар экипаж аъзоси бўлган. Ҳодиса оқибатида 12 киши жабрланди, улардан икки нафари оғир жароҳат олган. Вашингтонлик 38 яшар эркак ҳалок бўлгани билдирилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Аляскада йўловчи самолёти сув ҳавзасига қулашига сал қолди