21:10 / 21.11.2019
2 864

ФБК ва Навальний Путинни судга берди

ФБК ва Навальний Путинни судга берди
Коррупцияга қарши курашиш жамғармаси (ФБК) ва унинг асосчиси Алексей Навальний ФБКга қарши “пул ювиш” айблови билан тергов олиб борилаётгани билан боғлиқ ҳолда Россия президенти Владимир Путиннинг устидан судга арз қилди.

Арз қилувчилар давлат раҳбарини конституция кафили бўла туриб, ФБКга нисбатан тергов иши бўйича юз бераётган “конституциявий ҳуқуқларнинг қўпол ва тизимли бузилишига муносабат билдирмаётганликда ва уларни тўхтатиш бўйича чоралар кўрмаётганликда” айбдор деб топишни талаб қилишмоқда.

“Биз Путин Владимир Владимировичнинг жиноий таъқибни ташкиллаштириш (ФБКга қарши ишни сохталаштириш) борасидаги ҳаракатларини ноқонуний деб топишни талаб қиламиз, чунки уни таъқибнинг катта кўламлиги ҳисобга олинса, бу ишнинг ташкилотчиси деб ҳисоблаймиз”, дейилган Навальний сайтида.

Мухолифатчиларнинг фикрича, Путин ФБК ва унинг ходимларидан “ўч олиш” ва “ҳокимиятни ушлаб қолиш” мақсадида тергов қўмитасига ноқонуний равишда жамғармага қарши жиноий иш қўзғатиш ва унга зиён етказиш ҳамда фаолиятига тўсқинлик қилишга қаратилган тинтувлар ўтказишни топширган.

Арзчиларнинг таъкидлашича, тинтувлар ва ФБК ҳисобрақамларига тақиқ қўйилиши мулкнинг дахлсизлиги, фикр ва сўз эркинлиги, маълумотларни тарқатиш ва бирлашиш ҳуқуқларини бузади.

ФБКда маълум қилинишича, куч тузилмалари жамғарманинг штаблари ва ходимлари квартираларида 264 та тинтув ўтказган. Жамғармада ушбу ҳаракатлар уларнинг коррупцияга қарши фаолияти билан ҳам боғлангани айтилган.

Шу сабабли, Навальний ФБКга қарши ишнинг ёпилишини талаб қилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » ФБК ва Навальний Путинни судга берди