Владивостокда ўзбеклар ухлаб ётган ётоқхонада ёнғин содир бўлди (видео)

  • 23 декабрь 2019, 14:34
  • 1 379
  • Дунё
  • Владивостокда ўзбеклар ухлаб ётган ётоқхонада ёнғин содир бўлди (видео)
    Бугун, 23 декабрь куни Россия Федерациясининг Владивосток шаҳри, Кавалерово райони, Горнореченский посёлкасида, юртдошларимиз ишлаётан ҳудуддаги ётоқхонада ёнғин юз берди. Жабрланувчилардан бирининг маълум қилишича, у ерда 13 нафар ўзбекистонлик ухлаётган бўлган.

    Сабаби ҳали аниқланмаган, ёнғин 10 сония ичида бутун ётоқхонани "забт этган". Ёнғиндан қочишга улгурган ҳамюртларимиздан жабрланганлари йўқ. Фақатгина, улардан 5-6 нафарининг паспортлари ёнғин ичида қолиб кетган. Улар мутасаддилардан ёрдам ва мадад кутишмокда.

    » » Владивостокда ўзбеклар ухлаб ётган ётоқхонада ёнғин содир бўлди (видео)