20:07 / 29.12.2019
2 748

Америкалик Кристина Кох космик парвозларнинг давомийлиги бўйича рекорд ўрнатди

Америкалик Кристина Кох космик парвозларнинг давомийлиги бўйича рекорд ўрнатди
Фото: CNN
Америкалик астронавт Кристина Кох аёллар орасида космик парвозларнинг давомийлиги бўйича рекорд натижани қайд этди, деб ёзади Дарё.
Кох Халқаро коинот станциясида жорий йилнинг 14 мартидан бери қолмоқда. 28 декабрь, шанба куни унинг ХКСдаги парвозига 289 кун бўлган.

Шу тариқа америкалик фазогир ҳамкасби Пегги Уитсоннинг рекордини янгилаган. Уитсон ўз вақтида орбитада 288 кун бўлган.

«Бу фан учун ажойиб. Биз микрогравитациянинг инсон танасига узоқ вақт давомида қандай таъсир қилишини кузатишимиз мумкин ва бу бизнинг Ойга ва Марсга учиш режаларини амалга ошириш учун жуда муҳимдир», — дейди Кох CNN’га берган интервьюсида.

Янги рекордчи ХКСда 2020 йил февралигача қолиши кутилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Америкалик Кристина Кох космик парвозларнинг давомийлиги бўйича рекорд ўрнатди