Жаҳоннинг энг кучли қуролли кучлари рейтинги янгиланди

  • 15 январь 2020, 18:33
  • 9 721
  • Дунё
  • Жаҳоннинг энг кучли қуролли кучлари рейтинги янгиланди
    Фото: «Pinterest»
    «Global Firepower» энг кучли армиялар рейтингини янгилади: жами 137 мамлакат орасида Ўзбекистон 48-ўринни эгаллади.

    Ўтган йилги рейтингда Ўзбекистон 39-ўринда эди.

    Марказий Осиёнинг бошқа мамлакатлари рейтингда қуйидагича жойлашди: Қозоғистон — 54-ўрин (ўтган йили — 50-ўрин), Туркманистон — 75-ўрин (ўтган йили — 80-ўрин), Қирғизистон — 91-ўрин (ўтган йили — 91-ўрин), Тожикистон — 94-ўрин (ўтган йили — 96-ўрин).
    Афғонистон армияси ушбу рейтингда 74-ўрин (ўтган йили — 71-ўрин)дан жой олди.

    Дастлабки уч ўринда — АҚШ, Россия ва Хитой.

    Шунингдек, Ҳиндистон, Франция, Япония, Жанубий Корея, Буюк Британия, Туркия ва Германия етакчи ўнликда.

    Рейтингдаги охирги уч мамлакат — Суринам, Либерия ва Бутан.

    «Global Firepower» рейтинги 55 хил кўрсаткичга асосланади, қурол-яроғнинг нафақат умумий сони, балки хилма-хиллиги ҳам эътиборга олинади. Рейтинг асосланган формула кичик, аммо технологик жиҳатдан тараққий этган мамлакатларга йирик, бироқ технологиялари қолоқроқ мамлакатлар билан рақобатлашиш имконини беради.

    Рейтингни тузишда географик омиллар, логистик қулайликлар, табиий ресурслар, молиявий барқарорлик, ички саноатнинг ривожланганлик даражаси инобатга олинади. Мазкур рейтингда ядро қуролларининг мавжудлиги, денгизга чиқиш йўллари бўлмаган мамлакатларда флотнинг йўқлиги аҳамиятга эга эмас.

    » » Жаҳоннинг энг кучли қуролли кучлари рейтинги янгиланди