4 591
АҚШда эски диван харид қилган эркак унда яширилган пулларни топиб олиб эгасига қайтарди (фото)
Фото: Daily Mail
Американинг Мичиган штатида яшовчи фуқаро сотиб олган эски диванида унинг аввалги эгаси томонидан пул яшириб қўйилганини пайқаб қолди ва уларни қайтариб берди. Бу ҳақда Daily Mail хабар берди.
64 ёшли Говард Кирби (Howard Kirby) 70 доллар эвазига эскироқ диван сотиб олган. Бироқ диваннинг қаттиқлиги унга ноқулайлик туғдира бошлади. Орадан бир неча ҳафта ўтгач Кирби диван астарини алмаштириш ва нима сабабдан ётишда ва ўтиришда ноқулайлик пайдо бўлаётганини аниқлашга уринди. У диван қопламаси остидаги қутида 43 минг доллар пул борлигини кўрди.
Фото: Daily Mail
Фото: Daily Mail
Кирби адвокати билан суҳбатлашгач, пулларни қайтармаса ҳам қонун бузилмаслигини билди. Лекин шунга қарамай виждонига қарши бормади ва диванни сотиб олган хайрия дўконига пулларни олиб бориб, уларни эски эгаларига қайтаришни илтимос қилди.
Кейинчалик, Ким Фо-Нюберри (Kim Fauth-Newberry) исмли қизнинг бобоси вафотидан кейин диванни хайрия қилгани маълум бўлди. Қиз диван ичида пуллар яширилганини хаёлига ҳам келтирмаганини айтган. Оила аввалига диванни ёқмоқчи бўлгани, бироқ хайрия дўкони уни олишга рози бўлгач ушбу фикрдан қайтганини билдирган.
Фото: Daily Mail
«Бу пуллар уларга тегишли эди. Мен жамғарилган пулларнинг эгаларига қайтарилганидан хурсандман. Ҳар бир ҳалол инсон ўрнимда бўлганида шундай қилган бўларди», – деган Кирби.
Фото: Daily Mail “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди
Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
АҚШ разведкаси: Украина 2024 йил охиригача урушда ютқазиши мумкин
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди