11:13 / 17.02.2020
3 591

Хитойда коронавирус қурбонлари 1 770 нафарга етди

Хитойда коронавирус қурбонлари 1 770 нафарга етди
Фото: «Css-battle.ru»
Хитой ҳудудида коронавирусни юқтирганлар сони 70 548 кишига етди. Улардан 1 770 нафари ҳаётдан кўз юмди, 10 844 киши тузалиб, шифохонадан чиқди, дейилади ХХР Соғлиқни сақлаш давлат қўмитаси хабарида.

«Соғлиқни сақлаш давлат қўмитасига 31 провинциядан (марказга бўйсунувчи шаҳар ва туманлар) 70 844 та киши коронавирусни юқтирганлиги, жумладан, айни вақтда 57 934 нафари касалликдан қийналаётгани (10 644 нафари оғир аҳволда), 10 844 киши шифохонадан чиқарилгани ва 1 770 нафари ҳаётдан кўз юмганлиги ҳақида маълумот келиб тушган», — дейилади қўмита хабарида.

Ўтган бир кеча-кундузда мамлакат бўйлаб жами 2 048 та юқтириш, 105 та ўлим (Хубэйда 100 та, Хэнанида 3 та ва Гуандунда 2 та), 1 563 та соғайиш ҳолати қайд этилди.

Айни вақтда яна 7 264 киши коронавирусни юқтириш гумони билан рўйхатга олинган, беморлар билан яқин муносабатда бўлган 150 539 киши тиббий назорат остида.

Эпидемия ўчоғи бўлган Хубэйда ўтган бир кеча-кундузда 1 933 та (улардан 1 690 нафари Уханда) янги юқтириш ҳолати қайд этилган, 1 016 киши шифохонадан чиқарилган (543 – Уханда). Эпидемия бошлангандан бери провинцияда 58 182 киши касалликни юқтирган.

Гонконгда 57 киши (улардан бир нафари ҳаётдан кўз юмди, иккитаси соғайиб кетди), Макаода ўн киши (улардан беш нафари шифохонадан чиқарилган), Тайванда 20 киши (улардан бир нафари ҳаётдан кўз юмди, икки киши соғайиб кетди) касалликни юқтирган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Хитойда коронавирус қурбонлари 1 770 нафарга етди