22:47 / 21.02.2020
4 627

Эгасини ҳар куни 8 соат кўчада кутувчи Калининграддаги Ҳатико (фото)

Эгасини ҳар куни 8 соат кўчада кутувчи Калининграддаги Ҳатико (фото)
Фото: «Клопс»
Россиянинг Калининград шаҳридаги «Мега» савдо маркази олдида ҳар куни кўк кийимли ҳаски пайдо бўлиб, 8 соат вақтини савдо маркази эшиги яқинида ўтказади, деб ёзмоқда Meduza'га таяниб Дарё.

Яқинда унинг ёнида катта ёзув осиб қўйилиб, унда «Ит ташлаб кетилмаган! У ўз эгасини ишдан қайтишини кутмоқда!», деб ёзилган.

Фото: «Клопс»
Ҳаскининг эгаси ит совқотмаслиги ва қорни очмаслигини айтиб, итнинг ҳаётини билмай туриб одамларни ўзича хулоса чиқармасликка чақирган.

Калининграднинг «Клопс» нашри итнинг эгасини топиб, у билан суҳбатлашди. Светлананинг айтишича, ит унда 4 йил аввал пайдо бўлган, шундан буён у эгаси билан доим бирга. Дўконга бўладими, поликлиниками, боғчами — бирга боради.

Фото: «Клопс»
«Ҳатто бўйинбоғини бойламай қолдирсам ҳам, қолдирган жойимда ётади ва қайтишимни кутади», — дейди аёл.
Унинг айтишича, ҳозир коммунал квартирада яшаётгани учун итни ўзи билан олиб юришга мажбур. Чунки агар уйда бир ўзини қолдирса, увиллашни бошлайди.

Фото: «Клопс»
Аёлнинг таъкидлашича, иш вақтида ҳар соатда итини айлантириш мақсадида 10 дақиқага чиқади, пешин вақти эса овқатлантиради.
Светлана ҳаски унинг учун оддий уй ҳайвони эмаслигини қўшимча қилиб, «У менинг дўстим, менинг ўғлим... Мен уни, у эса мени жуда яхши тушунамиз», — деб қўшимча қилган.

Аёл кучугини бегоналар ўғирлаб кетишидан қўрқиб, унинг лақабини айтишни истамаган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Эгасини ҳар куни 8 соат кўчада кутувчи Калининграддаги Ҳатико (фото)