
Фото: France24
Париждаги Эйфель минораси 25 июнь куни сайёҳлар ва парижликлар учун очилди. Минора уч ойлик танаффусдан кейин, бироқ баъзи чекловлар билан очилмоқда. Бу ҳақда «Коммерсантъ» хабар берди.
Одамлар орасидаги хавфсиз масофани сақлаш ва касалланиш хавфини камайтириш учун минорага ташриф буюрувчилар 1 июлга қадар лифтлардан фойдалана олмайди. Шунингдек, миноранинг энг юқори қисми омма учун ёпиқ қолади.
Минора оператори томонидан маълум қилинишича, ташриф буюрувчиларнинг зиналарда қарама-қарши келмаслиги учун минорага кўтарилиш шарқий устундан, тушиш эса ғарбий устундан амалга оширилади.
Коронавирус сабабли Францияда маданий тадбирлар бекор қилинган. Лувр ва Орсэ музейлари, Версал саройи ёпилган.
Эслатиб ўтамиз, Париж шаҳридаги Эйфель минораси мамлакатда COVID-19 коронавируси тарқалгани сабабли март ойида номаълум муддатга ёпиб қўйилганди.
Эйфель МинорасиПариж шаҳриСайёҳлар учунТанаффусдан КейинХавфсиз МасофаКоронавирус Сабабли Янгиликлар
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар