12:35 / 28.06.2020
1 680

Россия Афғонистондаги АҚШ ҳарбийларининг ўлдирилиши учун мукофот белгилагани маълум бўлди

Россия Афғонистондаги АҚШ ҳарбийларининг ўлдирилиши учун мукофот белгилагани маълум бўлди
Фото: DW
The New York Times газетаси Россия ҳарбий разведкаси бўлинмаси «Толибон» ҳаракатига боғлиқ жангариларга Афғонистондаги халқаро коалиция ҳарбийларини ўлдирганлик учун махфий равишда мукофот таклиф қилганини маълум қилди.

АҚШ разведкаси бир неча ой олдин 2019 йилда мукофот Европадаги махфий операцияларга боғлиқ бўлинма томонидан таклиф қилилган деган хулосага келган. Манбаларнинг маълум қилишича, «Толибон» аъзолари қилган иши учун мукофотларни қўлга киритган. Қотиллик содир этилган ёки этилмагани номаълум, бироқ 2019 йил давомида Афғонистонда 20 нафар америкалик ҳарбий вафот этган.

АҚШ президенти администрацияси ушбу масалани март ойида муҳокама қилган. Америка ҳукумати Россиянинг ушбу ҳаракатига қарши бир нечта жавоб вариантини тайёрлаган — дипломатик каналлар орқали шикоятлардан тортиб янги санкцияларга қадар. Ҳозирча қарор қабул қилинмаган.

АҚШдаги Россия элчихонасининг маълум қилишича, «асоссиз ва аноним айблов» сабаб Вашингтон ва Лондондаги россиялик дипломатлар тўғридан-тўғри таҳдидларга учрай бошлаган. Элчихона Twitter орқали келиб тушган таҳдидларнинг скриншотларини эълон қилган.

Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песковнинг сўзларига кўра, Кремлнинг ушбу айбловлардан хабари йўқ. «Кимдир бу каби айбловни илгари сурса, биз бунга жавоб қайтарамиз», — деган Песков.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)