19:38 / 28.06.2020
2 851

Таиланддаги шаҳарни минглаб оч маймунлар эгаллади (видео)

Таиланддаги шаҳарни минглаб оч маймунлар эгаллади (видео)
Фото: The Sun
Таиланднинг Лопбури шаҳрини минглаб оч қолган маймунлар қўлга олди ҳамда озуқа талашмоқда, деб ёзади Newsflare.
Коронавирус пандемиясигача ушбу шаҳарга ҳар йили юзлаб сайёҳлар келар ҳамда маймунларни озиқлантирарди.
Март ойида сайёҳлар оқими тўхтаб қолди, эндиликда маймунлар оч қолмоқда.

«Сайёҳларсиз маймунлар жуда баджаҳл бўлиб қолди ҳамда озуқа учун одамлар билан талашмоқда. Улар уйларга бостириб кириб, одамларни қочишга мажбур қилмоқда», — дейди ветеринар Супакарн Каэвчот.

70 минг аҳолиси бўлган шаҳарда олти мингга яқин маймун яшайди. Улар бир-бирига душман икки гуруҳга бўлинган.
Гуруҳлардан бири шаҳарнинг ўзида, иккинчи гуруҳ эса ибодатхонада яшайди.

Очлик даври бошланганидан сўнг ибодатхонада яшайдиган маймунлар шаҳарга чиқиб, у ердагилар билан жанг қила бошлади.
Маймунларни тинчлантириш учун маҳаллий аҳоли уларга овқат ва ширинликлар бермоқда. Бу эса жониворларнинг тез кўпайишига сабаб бўлиб, улар тез-тез одамларга ҳужум қилмоқда.

Нашр томонидан эълон қилинган видеода маймунларнинг ўткинчиларга ҳужум қилаётгани, автомобиллардан овқат ўғирлаётгани, жанжаллашиб, дўконга бостириб кираётганини кўриш мумкин.
https://youtu.be/Ts1yHVKbM7g

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Таиланддаги шаҳарни минглаб оч маймунлар эгаллади (видео)