07:00 / 06.07.2020
1 287

Япония жануби-ғарбидаги сув тошқини оқибатида 16 киши ҳалок бўлди (фото, видео)

Япония жануби-ғарбидаги сув тошқини оқибатида 16 киши ҳалок бўлди (фото, видео)
Фото: Twitter
Япония жануби-ғарбида содир бўлган сув тошқини оқибатида 16 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда NHK телеканали хабар берган.
Унга кўра, 17 киши клиник ўлим ҳолатига тушган. Яна 13 нафар фуқаро бедарак йўқолган. Табиий офатдан энг кўп зарар кўрган ҳудудлардан бири — бу Кумамото префектураси, у ерда бир нечта дарёлар тошган ва ҳудудни сув босган.

Шунингдек, қариялар уйи ҳам сув остида қолган. Ҳодиса жойига етиб келган қутқарувчилар сув остидан 14 нафар кишининг жасадини олиб чиққан. Муассасада яшайдиган ва ишлайдиган яна 50 нафар одам қутқариб олинган.

Kyodo агентлигининг қайд этишича, Кумамото ва Кагосими префектураларидан 203,2 минг аҳоли эвакуация қилинган. 5 июль ҳолатига кўра, тахминан, 5880 та хонадон электр таъминотисиз қолган. Қутқарувчилар ва ҳарбийлар вертолётлар ёрдамида одамларни уйларидан эвакуация қилмоқда. Айрим ҳудудларда сув биноларнинг иккинчи қаватигача кўтарилгани айтилмоқда.

Аввалроқ Кума-Гава дарёсидаги тошқиндан кейин Кумамото префектураси маъмурияти мамлакат ҳукуматига ёрдам сўраб мурожаат қилганди.


Япония бош вазири Синдзо Абэ тошқиндан зарар кўрган ҳудудларга кўмак бериш мақсадида 10 минг нафар ҳарбийни ушбу префектураларга сафарбар этган.

Манба: Daryo.uz
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)