10:03 / 14.07.2020
2 386

Қозоғистонда кескин карантин яна узайтирилди

Қозоғистонда кескин карантин яна узайтирилди
Фото: Tengrinews
Қозоғистонга киритилган кескин карантин чоралари яна икки ҳафтага узайтирилди. Бу ҳақда мамлакат президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев ўзининг твиттер саҳифасида маълум қилган.

«Эпидемиологик вазият сабаб жорий қилинган кескин карантин чоралари яна икки ҳафтага узайтирилади. Эртага ҳукумат комиссияси бу борада қарор қабул қилади. Карантин фуқароларнинг саломатлиги ва улар ўзларини ҳимоя қилиши учун зарур», деб ёзган президент микроблогида.

Қозоғистонда 5 июль куни икки ҳафта давомида амал қилувчи кескин карантин жорий қилинган. Энди бу муддат яна икки ҳафтага узайтирилади ва қозоғистонликлар август ойининг бошигача кескин карантинга амал қилишади. Олдинроқ молиявий қийин ҳолатдаги қозоғистонликларга 42 500 тенгедан (103 доллар атрофида) ёрдам пули берилиши маълум бўлганди.

Маълумот учун, Қозоғистонда коронавирус юқтирганлар сони 60 мингга яқинлашган. Вирус 375 нафар қозоғистонликларнинг ўлимига олиб келган.

Манба: Kun.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Қозоғистонда кескин карантин яна узайтирилди