12:07 / 14.07.2020
5 038

Қирғизистонда коронавирусга чалинган беморлар даволанаётган касалхона шифокорларсиз қолди (видео)

Қирғизистонда коронавирусга чалинган беморлар даволанаётган касалхона шифокорларсиз қолди (видео)
Фото: Tengrinews
Коронавирус ва пневмония билан оғриган беморлар ётган Қирғизистоннинг Кант шаҳридаги шифохона беморларидан бири тиббий муассасанинг тасвирга туширилган видеосини ижтимоий тармоққа юклади, деб ёзади «Tuz.kg».

Муаллиф йўлак бўйлаб юриб, беморлар жойлашган хоналарни тасвирга олади. Унинг сўзларига кўра, касалхонада шифокорлар ва тиббиёт ходимлари мутлақо йўқ.

«Деярли бир кун давомида касалхонада ҳеч ким йўқ. Беморлар шунчаки ётишибди. Улар бизга ҳеч нарса дейишмади. Касалхона врачларсиз, ҳамшираларсиз қолган. Даволаниш тўхтади. Ҳеч ким жавоб бермаяпти», – дейди видео муаллифи.

Тасдиқланмаган маълумотларга кўра, касалхонанинг 80 ходимидан 50 га яқини коронавирусга чалинган. Қолганлари деярли чарчаган.
Қирғизистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги видеога изоҳ бериб, коронавирус билан касалланган беморларни даволаётган кўплаб шифокорларнинг ўзлари касал. Кантдаги шифохона ходимлари ҳам бундан мустасно эмас эканини айтган.

Вазирлик бошқа тиббиёт муассасаларидан 18 нафар тиббиёт ходимини Кант касалхонасига юборишга ваъда берган.
Чуй вилояти соғлиқни сақлаш бўйича координатори Бактигул Мамитова видео шифохонада ходимлар алмашиш пайти олинганини тушунтирди.

«Шифокорлар шахсий ҳимоя воситаларини кийишлари керак. Бунга қадар душ қабул қилиш керак, бунга вақт керак. Ҳа, ҳақиқатан ҳам шифокорлар етишмайди, улар касал, аммо биз қўшимча тиббий ходимларни жалб қиламиз», – деди Мамитова.

Қирғизистонда 13 июль ҳолатига кўра, 11 117 нафар кишида коронавирус инфекцияси қайд этилган, 3 460 нафар бемор касалликдан тузалган, 147 киши COVID-19 асоратлари оқибатида вафот этган. Мамлакатда COVID-19 тестлари салбий чиққан, бироқ пневмониядан вафот этган беморлар сони 452 нафарга етган.

Манба: Daryo.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Қирғизистонда коронавирусга чалинган беморлар даволанаётган касалхона шифокорларсиз қолди (видео)