06:29 / 24.07.2020
1 914

Трамп Путин, Эрдўғон ва Си Цзиньпинни кучли ақл эгалари деб атади

Трамп Путин, Эрдўғон ва Си Цзиньпинни кучли ақл эгалари деб атади
Фото: Getty Images
АҚШ президенти Дональд Трамп Россия президенти Владимир Путин, Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон ва Хитой раҳбари Си Цзиньпинни кучли ақл эгалари деб тарифлади. Бу ҳақда Fox News нашрига таяниб «РБК» маълум қилди.

Бир мамлакат президентида бўлиши керак бўлган когнитив қобилиятлар ҳақида гапирганда, Трамп кучли ақл эгаси бўлиш асосий омиллардан бири эканлигини таъкидлади.

«Сизга шуни айта оламанки, Хитой раҳбари Си Цзиньпин кучли ақлга эга, Россия президенти Путин кучли ақлга эга, Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған кучли ақлга эга», – деди Трамп.

АҚШ президенти, шунингдек, сайловлардаги рақиби Жо Байден ақлий салоҳиятни текширувчи тестдан ўтиши кераклигини таъкидлади. Трампнинг айтишича, Байден 77 ёшда ва президент бўлиш учун ундан руҳий саломатлик талаб этилади.

Трампнинг ўзи илгари бундай синовдан ўтганини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, бу жуда қийин, аммо шунга қарамай, президент яхши натижа кўрсатган.

Июль ойи бошида Трампнинг миллий хавфсизлик бўйича собиқ маслаҳатчиси Жон Болтон Америка президенти бошқа давлат раҳбарлари билан музокараларга яхши тайёрланмаслигини айтди.

Болтоннинг сўзларига кўра, Оқ уй раҳбари ўзининг маслаҳатчиларига қулоқ солмайди, муҳокама қилиниши режалаштирилган масалалар бўйича материалларни ўқимайди ва ўзи гапиришни афзал кўради. Шу сабабли, у бошқа дунё раҳбарлари билан, шу жумладан, кун тартибидан доим хабардор ва мақсадлари аниқ бўлган Россия президенти Владимир Путин билан тенг шароитда гаплаша олмайди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)