22:45 / 24.07.2020
1 819

Билл Гейтс бутун инсониятга вакцина орқали чип ўрнатмоқчи эканлигини инкор қилди

Билл Гейтс бутун инсониятга вакцина орқали чип ўрнатмоқчи эканлигини инкор қилди
Билл Гейтс сайёранинг барча аҳолисига чип ўрнатиш учун коронавирусга қарши вакцина яратилишини молиялаштираётгани ҳақидаги гап-сўзларни инкор қилди, деб ёзади CNBC.

Yahoo News ўтказган сўровномада қатнашган АҚШ аҳолисининг 28 фоизи Microsoft асосчиси одамларга вакцина орқали чип ўрнатмоқчи эканлиги ҳақидаги назарияга ишонишини кўрсатди.

«Биз вирус ҳақида ҳақиқатни билишимиз керак. Одамлар фактларни билганидан кейин чиплаштириш ҳақидаги назария йўқолишига умид қиламан», — деди Гейтс.

ЖССТнинг маълумот беришича, ҳозирда дунё бўйича 100дан ортиқ вакцина ишлаб чиқилмоқда, улардан 23таси одамларда синовдан ўтказилмоқда. Февралда Билл ва Мелинда Гейтс фонди коронавирусга қарши вакцина яратилиши учун 100 млн доллар ажратишини эълон қилганди.

Июнда фонд вакцина ва иммунизация бўйича глобал альянсга 1,6 млрд доллар маблағ ажратишни ўз зиммасига олган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)