13:36 / 02.08.2020
2 841

Швейцарияда коронавирус тарқалишининг бош манбалари аниқланди

Швейцарияда коронавирус тарқалишининг бош манбалари аниқланди
Швейцарияда коронавирус тарқалишининг асосий манбалари аниқланди. Мамлакатда эпидемия тарқалишига тунги клублар асосий сабаб бўлган.
Бундан Швейцариянинг Федерал соғлиқни сақлаш бошқармаси ўтказган тадқиқот натижалари дарак бермоқда, деб хабар берди The Local нашри.

Маълумотларга кўра, Швейцарияда охирги 2 ҳафта ичида қайд қилинган янги касалланиш ҳолатларининг 42 фоизи тунги клубларга тўғри келган.

Бундан ташқари, бар ва ресторанлар вирус юқтириш ҳолатларининг 27 фоизига сабаб бўлган. Бу эса ушбу оралиқда қайд қилинган касалланиш ҳолатларининг учдан икки қисми тунги ҳаёт жойлари ёки тамаддихоналар билан боғлиқлигини англатади.

Шу билан бирга, 12 фоиз касалланганлар ўз оилалари ичида, 8 фоизи эса тиббий ходимлардан зарарланган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Швейцарияда коронавирус тарқалишининг бош манбалари аниқланди