23:30 / 02.08.2020
3 245

Трампнинг Путинга «охирги совғаси» фош этилди

Трампнинг Путинга «охирги совғаси» фош этилди
Фото: «Riafan.ru»
Америка қўшинининг бир қисмини Германиядан олиб чиқиш қарори АҚШ президенти Дональд Трампнинг россиялик ҳамкасби Владимир Путинга «охирги совғаси» бўлди, дея хабар берди «CNN».

Америка телеканалига кўра, АҚШ қўшини бир неча авлодлар давомида «Европада тинчликни сақлаб келган». Контингентни олиб чиқиш тўғрисидаги қарори билан Трамп Германияни НАТО эҳтиёжлари учун тўловни кечиктиргани ҳамда Россия энергия манбаларини харид қилгани учун «жазолади».

«CNN»га кўра, Америка етакчиси Германияга катта зарар етказган. Зарарни қоплаш учун бир неча йиллар керак бўлади. Телеканал, шунингдек, Бундестагнинг халқаро муносабатлар бўйича қўмитаси раҳбари Норберт Реттгеннинг сўзларини келтириб ўтган. Немис сиёсатчиси қўшинни олиб чиқиш Шимолий Атлантика иттифоқини заифлаштиришини маълум қилган.

Бавария губернатори Маркус Соедернинг фикрича, Трампнинг сиёсати икки давлат ўртасидаги муносабатларга катта зарба берди. Бироқ Россия Америка маъмуриятининг қарорига ижобий муносабат билдирган.

«Европада америкалик аскарлар қанча кам бўлса, қитъа шунча тинчроқ бўлишини ҳеч қачон яширмаганмиз», — деди президент матбуот котиби Дмитрий Песков. «CNN» унинг ҳам сўзларини келтириб ўтган.

Ғарб ОАВнинг фикрича, Трампнинг сиёсати — «Кремль учун совға». Телеканалнинг таъкидлашича, Москва АҚШ президентининг кутилмаган юришларини ўз мақсадларида фойдаланади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)