19:15 / 05.08.2020
4 404

АҚШ «Россияни огоҳлантирувчи» қуролни синовдан ўтказди (видео)

АҚШ «Россияни огоҳлантирувчи» қуролни синовдан ўтказди (видео)
АҚШ ҳарбий-ҳаво кучлари Калифорниядаги Ванденберг базасидан Тинч океани томон LGM-30G Minuteman III қитъалараро баллистик ракетасини учирди. Ушбу синов тасвирланган видеолавҳа YouTube каналида жойлаштирилди.

Учта ракета 6,5 минг километр масофани босиб ўтди ва Кважалейн (Маршалл ороллари) атолли ҳудудидаги нишонларни йўқ қилди.
The Drive нашрининг ёзишича, бу синов «Россияни огоҳлантириш»дек кўринмоқда.

Нашрнинг қайд этишича, бирданига учта ракетадан фойдаланиш америкалик ҳарбийларнинг ракеталар устида айрим тажрибаларни ўтказганини англатади.

Аввалроқ АҚШ армияси Common Hypersonic Glide Body (C-HGB) ракетасининг парвози ва нишонни йўқ қилиши акс этган видеони тақдим этганди. Маълум қилинишича, ушбу қурол синови 19 мартда ўтказилган.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » АҚШ «Россияни огоҳлантирувчи» қуролни синовдан ўтказди (видео)