18:30 / 11.08.2020
1 943

Янги Зеландия коронавирусдан ҳоли оролни туризм марказига айлантирмоқчи

Янги Зеландия коронавирусдан ҳоли оролни туризм марказига айлантирмоқчи
Янги Зеландия шу йилнинг охиригача Кук оролларида коронавирусдан ҳоли бўлган «саёҳат доираси»ни ташкил қилишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда 10 август куни мамлакат президенти Якинда Ардерн маълум қилди.

Ардерннинг сўзларига кўра, ҳозирда карантиндан ҳоли бўлган саёҳат зонасини яратишнинг имкони мавжуд. Чунки Янги Зеландия ва 10 мингдан камроқ одам истиқомат қиладиган Кук ороллари коронавируснинг тарқалишини тўхтатишга эришди.

«Бизнинг тахминимизга кўра, бу ер йилнинг охиригача сайёҳларни қабул қилишга тайёр бўлади. Ҳозирда ҳамманинг хоҳлаётган нарсаси туризм соҳасининг фаолиятини қайта йўлга қўйишдир», деди Ардерн. Шунингдек, у амалдорларни бу таклиф бўйича шошилмасликка чақирган.

Беш миллионта аҳолига эга Янги Зеландияда коронавирусдан атиги 22 киши вафот этди. Бу мамлакатда 100 кундан бери аҳоли орасида коронавирусга чалиниш ҳолати қайд этилмаяпти. Кук ороллари эса апрелнинг ўртасида коронавирусдан ҳоли ҳудудга айланганди.

Коронавирус пандемияси бошланишидан аввал Кук оролларига ташриф буюрувчиларнинг 60 фоизини Янги Зеландиядан келган сайёҳлар ташкил қилган. Ардерннинг бу оролларда туристик марказ ташкил этиш бўйича режаларидан келадиган даромаднинг асосий қисми айнан шу оролларда топилиши кутилмоқда.

Ҳозирда Янги Зеландияга четдан келадиган барча одамлар 14 кунлик карантинга олиниши белгилаб қўйилган. Лекин Янги Зеландия ичидаги одамлар деярли нормал ҳаётдан завқ олиб яшашмоқда. Бу мамлакатда ижтимоий масофаланиш қоидаси бекор қилинган, томошабинларнинг спорт мусобақалари ва маданий тадбирларга киришларига рухсат берилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Янги Зеландия коронавирусдан ҳоли оролни туризм марказига айлантирмоқчи