10:55 / 12.08.2020
1 480

Бизнес 16 йиллик кузатувлар тарихидаги энг жиддий йўқотишга учради

Бизнес 16 йиллик кузатувлар тарихидаги энг жиддий йўқотишга учради
Фото: ТАСС
Россия компаниялари (кичик бизнесни ҳисобга олмаганда) умумий даромади 2020 йилнинг март—май ойларида ўтган йилги даврга нисбатан 67 фоизга пасайиб кетди. «FinExpertiza» халқаро аудиторлик-консалтинг тармоғи ҳисоботи шундан далолат бермоқда, деб ёзмоқда РБК.

Баҳорги бу қулашни таҳлилчилар 16 йиллик кузатувлар тарихидаги энг кучлиси сифатида таснифлашди.

Рақамлар алдамас...

Демак, Россия бизнеси бу йил баҳорида жами 1,4 триллион рубль даромад қилди. Саноқли соҳалар — қишлоқ хўжалиги, ўрмончилик ва балиқчилик корхоналари ўз даромадини 8,3 фоизга ошира олди. Қолганларда пасайиш: фойда ўрнини зарар эгаллаган.

Таъкидланишича, компанияларнинг қарийб учдан бир қисми биргаликда 1,65 триллион рубль зарар кўрган, қолганлари эса жами 3,05 триллион даромад қилган. Айниқса, март рус бизнеси учун қулаш ойи бўлди. Шу ойда комапниялар жами кўрган зарар миқдори 277 миллиард рублга тенг.

Экспертлар хулосасига кўра, табиий газ улгуржи савдоси билан шуғулланувчи компаниялар энг кўп зарарга учраган — 231 миллиард рубль. Бунинг ортида Европада газга талабнинг ва нархнинг пасайиб кетиши турибди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)