19:12 / 19.08.2020
1 614

Дональд Трамп Обама ва Байденга янги лақаб қўйди

Дональд Трамп Обама ва Байденга янги лақаб қўйди
Жо Байден ҳамда Барак Обама
Фото: AP Photo

Сиёсатдаги рақибларига лақаб тўқишга ишқибоз бўлган АҚШ президенти Дональд Трамп ўзидан аввал давлат раҳбари бўлган Барак Обама ҳамда унинг вице-президенти бўлган Жо Байденни бир исм билан аташни таклиф қилди. Бу ҳақда CBS News хабар қилган.

Миннесотадаги учрашувда Трамп яна Обаманинг иқтисодий сиёсатини танқид қилди ва собиқ президентнинг ушбу йўналишда олиб борган ишлари АҚШ ишчиларининг манфаатларига зид келганини таъкидлади. Дональд Трамп сайловларда жамиятнинг ушбу бўғини ўзига овоз беришига умид боғлаган.

«Улар Обама ва Байден. Мен уларни қисқароқ қилиб Обайден дейишни афзал биламан. Менга ушбу атама ёқади, бу сўзни ишлатиб вақтни тежаш мумкин[i][/i]», – деган АҚШ президенти.

Демократлар етакчиси Байден республикачилар вакили бўлган Трампнинг ноябрда бўлиб ўтадиган сайловлардаги асосий рақиби. Трамп уни кўпинча «Уйқудаги Жо» деб ғашига тегади.

Аввал АҚШ президенти Дональд Трамп 2020 йил ноябрь ойида бўлиб ўтадиган сайловда асосий курашни ўзининг демократлардан бўлган рақиби Жо Байден билан эмас, балки ОАВ билан кўраётгани ҳақида гапирганди. Трамп TikTok видеосервисига эгалик қилувчи ByteDance’нинг ортидан Хитойнинг Қўшма Штатларда фаолият юритаётган бошқа компанияларига ҳам босим ўтказилиши мумкинлигини инкор этмаган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)