14:19 / 23.08.2020
2 408

Россиянинг коронавирусга қарши вакцинаси қачон четга сотилиши маълум бўлди

Россиянинг коронавирусга қарши вакцинаси қачон четга сотилиши маълум бўлди
Россиянинг коронавирусга қарши «Спутник V» вакцинасининг кенг кўламли экспорти келгуси йилда бошланади, дея хабар қилди журналистларга Россия саноат ва савдо вазирлиги раҳбари Денис Мантуров.

«Объектив айтадиган бўлсак, гап экспорт ҳақида борар экан, бу тахминимизча, келгуси йилнинг баҳорида рўй беради», - деди у.
Экспортни йўлга қўйишда ишлаб чиқариш кўлами, муҳим рол ўйнайди, дея қўшимча қилган Мантуров.

Бундан ташқари, кўп нарса Россия институтларининг чет эллик ҳамкасблари билан ўзаро ҳамкорлигига боғлиқ, қолаверса, бир цикл синовлардан ўтиши керак, дея қайд этган РФ Саноат ва савдо вазирлиги раҳбари.

Аввалроқ Россиянинг ушбу вакцинасига 20 дан ортиқ давлатлардан буюртмалар келиб тушгани ҳақида хабар қилинганди.
Марказий Осиё давлатлари орасида Ўзбекистон Россия ва Хитойда ишлаб чиқарилган вакциналар юзасидан ўрганиш ишларини олиб бораётганини маълум қилган.

Россияда ушбу вакцина билан биринчи бўлиб тиббиёт ходимлари эмланиши маълум қилинган. Вакцинация сентябрдан бошланади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)