
Фото: «Depositphotos/Chalabala»
АҚШнинг Глендейл шаҳрида ит кўнгилсиз ҳодисага дучор бўлган бекасини қутқариш учун ўткинчи йўловчини унинг ёнига бошлаб келди.
«KTLA» портали видеокамерадаги тасвирларни интернетга жойлаган.
Кирк Уайт исмли ахлат йиғувчи итнинг эгаси яшайдиган Гвендола Жонсон уйининг ёнидан ўтиб кетаётганди. Ит унинг ёнига югуриб бориб, кўнгилсиз ҳодиса юз берганини тушунтиришга уриниб вовиллай бошлаган. Жониворнинг ортидан эргашган йигит ерда ётган Гвендолани кўрган. Бир соат аввал 88 ёшли аёл айвондан йиқилиб тушган ва ўрнидан туролмай қолган.
Кирк унинг туришига ёрдамлашган ва жароҳатланмаганига ишонч ҳосил қилган.
«Видеони кўрганимиздан сўнг ҳаммамиз роса йиғладик. Сэнди (итнинг лақаби) ажойиб ҳаракат қилди», — дея таассуротлари билан ўртоқлашди Гвендоланинг невараси Шерил Малвар.
У Уайт билан Сэндини ҳақиқий қаҳрамонлар деб ҳисоблайди.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар