
Шотландиядаги кимошди савдосида зотдор қўй рекорд даражада қиммат — салкам 500 минг доллар (!)га сотилди.
Аукционда тексель зотли қўзи учун ўнлаб фермерлар талашишди. Қўйнинг лақаби ҳам нархидан қолишмайди: «Қўшалоқ бриллиант». Кимошди ғолиби қўйнинг эгасига нақ 368 минг фунт стерлинг санаб берди.
Бу якуний баҳо жаҳон рекордини янгилади: илгаригиси ҳам Шотландия (Ланарк)да қайд этилган, 2009 йилда битта қўй 231 минг фунт ($306,7 минг)га сотилган.
Тексель наслдор қўйлари Нидерландияда, шу номли оролда биринчи бўлиб етиштирилган. Сифатли гўшти ва жуни учун қадрланади.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар