
Фото: «The Guardian»
АҚШ суди қилмаган жинояти учун 37 йил турмада ўтириб чиққан одамни оқлади, деб ёзади «The Guardian» газетаси.
Таъкидланишича, Роберт Дюбуа исмли америкалик 1983 йилнинг бошларида 19 ёшли қизга нисбатан жиноят қилишда айбланиб қамалган. Энг ажабланарлиси, йигитни дастлаб ўлим жазосига ҳукм қилишган. Яхшиям, маълум вақтдан сўнг ҳукм умрбод қамоқ жазосига алмаштирилган.
Яқинда ҳукм таҳлил натижаларига асосланиб чиқарилгани фош бўлди. Энг қизиғи, таҳлил намуналари айбланувчига тегишли эмас. ДНК-намуналарига кўра, маҳбуснинг жиноятга ҳеч қандай алоқаси йўқ. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар