00:23 / 20.09.2020
1 371

Канадада автопилотда ҳаракатланаётган Tesla полициядан қочишга уринди. Бу вақтда ҳайдовчи ухлаётган бўлган

Канадада автопилотда ҳаракатланаётган Tesla полициядан қочишга уринди. Бу вақтда ҳайдовчи ухлаётган бўлган
Фото: Alberta RCMP Traffic Services
Канадада Tesla Модель S ҳайдовчиси ҳаракат вақтида хавфли ҳолатни юзага келтиришда айбланди. 20 ёшли эркак рулда ухлаб қолган, машинани эса автопилот бошқарган. Бу ҳақда Альберта провинцияси полицияси хабар берди. Кўнгилсиз ҳодиса июль ойида содир бўлганига қарамай, бу ҳақда эндигина маълум қилинди.

Йўл полицияси ходими соатига 140 километр тезликда ҳаракатланаётган автомобилга эътибор қаратган. Полиция машинага етиб олишга уринганида у тезликни автоматик равишда соатига 150 километрга оширган. Полициячининг таъкидлашича, машинанинг иккала олд ўриндиғи ҳам ортга сурилган, унинг ичида бўлган одамлар ухлаётгандек кўринган.

Ҳайдовчи бир суткага ҳайдовчилик гувоҳномасидан маҳрум этилган. Терговдан сўнг унга декабрь ойида бўлиб ўтадиган судга чақирув қоғози топширилган. Альберта полицияси бошлиғи Гэри Грэмнинг сўзларига кўра, автопилот фақатгина қўшимча хавфсизлик тизими бўлиб, ҳайдовчи олдингидек машина бошқаруви учун масъулиятни ўз зиммасига олади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)