Фото: «Москва» АА
Россия Соғлиқни сақлаш вазирлиги М.П. Чумаков номидаги Иммунобиологик препаратларни ишлаб чиқиш ва тадқиқ этиш федерал илмий маркази томонидан ишлаб чиқилган коронавирусга қарши вакцинанинг клиник синовларини ўтказишга рухсат берди. Бу ҳақда марказ маълумотларига таяниб, «РБК» хабар бермоқда.
Қайд этилишича, ушбу вакцинада юқумли касалликлар келтириб чиқара олмайдиган сусайтирилган ёки йўқ қилинган, яъни инактивацияланган вируслардан фойдаланилади.
Янги вакцина синовлари тез орада бошланади ва Киров, Санкт-Петербург, Новосибирскда ўтказилади. Уларда уч мингдан ортиқ кўнгиллилар иштирок этади. Чумаков марказида таъкидланишича, у «Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг талабларига мувофиқ амалга оширилади ва тадқиқотларнинг ишончи илмий маълумотлар билан таъминлаш имконини беради».
Эмлашдан сўнг кўнгиллилар касалхонада 16 кун давомида изоляция қилинади, уларнинг аҳволи шифокорлар томонидан назорат қилинади. Марказ бош директори Айдар Ишмуҳаметовнинг сўзларига кўра, тадқиқотни ноябрь ойида якунлаш режалаштирилган.
Айни пайтда Россияда коронавирусга қарши фақат битта вакцина рўйхатдан ўтган — Гамалея номидаги марказнинг «Sputnik V» вакцинаси. У август ойида клиник синовлар тугашидан олдин рўйхатдан ўтказилган. Давлат вирусология ва биотехнология илмий-тадқиқот марказининг иккинчи маҳаллий «Вектор» вакцинаси ҳам синов босқичида.
«Вектор»дан ташқари Россияда иккита чет эл вакцинаси: Хитойнинг Синофарми ва Британия—Швециянинг AstraZeneca компанияси томонидан яратилган вакцина рўйхатдан ўтказишга тайёрланмоқда. АҚШда 9 сентябрь куни AstraZeneca фармацевтика компанияси вакцинанинг учинчи фаза синовларини тўхтатиб қўйган, бунга беморлардан бирида иккиламчи таъсир пайдо бўлгани сабаб бўлганди. Орадан бир неча кун ўтиб синовлар яна давом эттирилган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Самарқандда ҳайдовчидан пора сўраган ЙПХ ходимлари ишдан бўшатилди
Германияда Rheinmetall қурол компанияси раҳбарининг дачаси ёқиб юборилди
Месси америкаликларни ҳайратга солишда давом этмоқда
Байден талабаларнинг норозилик намойишлари унинг Исроилга нисбатан сиёсатини ўзгартирмаслигини айтди
Ботир Қодиров ва Жўраевларга оид суд иши ёпиқ тарзда кўриб чиқиладиган бўлди
Бахт аслида нимадалигини тушунишга ёрдам берадиган 5 та фильм
Ўзбошимчалик билан қурилган ноқонуний қурилмалар узоққа бормайди
«Зики эски шаҳар» лақаби билан танилган Лутфулла Умаровга суд ҳукми ўқилди