Фото: AP Photo
АҚШ президенти Дональд Трамп сайловолди дебатлар пайтида сўнгги йилларда у миллионлаб доллар даромад солиғини тўлаганини ва бундан қочмаганини айтди. Бу ҳақда CBS News’га таяниб «РБК» хабар қилди.
«Мен миллионлаб доллар солиқ тўладим. Бир йилда 38 миллион доллар тўлаганман, бошқа йилда эса 27 миллион доллар тўлаганман», – деди президент. Бироқ у гап қайси йиллар ҳақида кетаётганига аниқлик киритмаган.
Трамп, шунингдек, солиқ декларациялари тайёр бўлгандан кейин уларни эълон қилишга ваъда берди.
Аввалроқ The New Йорк Times газетаси Трамп ўн йилдан бери федерал даромад солиғини тўламаганлиги ҳақида хабар берган эди. Газетанинг ёзишича, 2016 ва 2017 йилларда у фақат 750 доллар федерал даромад солиғини тўлаган. Журналистларнинг таъкидлашича, президент ўз бизнесида даромаддан кўра кўпроқ зарарга кираётгани тўғрисида хабар бериш орқали солиқ тўлашдан қочади.
Нашр аввалроқ Трампни солиқларни тўлашдан бўйин товлашда айблаган эди. Журналистлар 2016 йилда президент 1995 йилда молиявий йўқотишлар туфайли солиқларни сўнгги 18 йил ичида тўламаслик учун қонуний асосга эга эканлигини ёзган эди. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Украина аскарлари Зеленскийнинг баёнотига кутилмаган муносабат билдиришди
Қирғизистон президенти масжидда намоз ўқиб, ифторлик берди
Исроилда минглаб одамлар гаровга олинганларни озод қилишни талаб қилди
Хитой ТИВ: АҚШ дунёдаги энг йирик дезинформация манбаи
Александр Лукашенко: “Россиядаги сайлов натижалари Ғарб аралашуви устидан ғалаба қозонди”
Қайси давлат етакчилари Владимир Путинни сайловдаги ғалабаси билан табриклади?
Хурмонинг қандай фойдали хусусиятлари мавжуд?
Путин: Янги вазифалар, НАТО, Украина ва Франция билан муносабатлар