07:00 / 04.10.2020
3 580

«Қорабоғ бу – Озарбойжон!» – Алиев Мадагиз эгалланганини маълум қилди

«Қорабоғ бу – Озарбойжон!» – Алиев Мадагиз эгалланганини маълум қилди
Фото: AP
Озарбойжон армияси Тоғли Қорабоғдаги Мадагиз қишлоғини эгаллади. У ерга Озарбойжон байроғи ўрнатилган. Бу ҳақда Озарбойжон президенти Илҳом Алиев ўзининг твиттердаги саҳифасида ёзган.

«Озарбойжон армияси Мадагизни эгаллади ва у ерга Озарбойжон байроғини ўрнатди. Мадагиз бизники. Қорабоғ бу – Озарбойжон!», деб ёзган Алиев твиттердаги саҳифасида.

Маълум бўлишича, Алиев арманлар Мадагиз деб атайдиган қишлоқ номини Суговушан деб ўзгартирган. Бу ҳудуднинг тарихий номланиши ҳисобланади. Ҳудуд Озарбойжон томонидан эгаллангани ҳақида мустақил манбалар хабар бермаган. Озарбойжонда эса Мадагиз қайтарилгани ҳақидаги хабар катта байрамдек қабул қилинган. Ижтимоий тармоқларда озарбойжонликлар бу хабарни нишонлаётгани тасвирланган видеолар тарқарлди.

Маълумот учун, 27 сентябрдан буён Тоғли Қорабоғ учун Арманистон ва Озарбойжон ўртасида жанглар бўлиб ўтмоқда. Икки мамлакат узоқ йиллардан буён Тоғли Қорабоғни ўзиники деб ҳисоблаб келади. Тан олинмаган ҳудуд бўлган Қорабоғ СССР даврида Озарбойжон таркибида бўлган. Озарбойжон томони Қорабоғни Арманистон босиб олганини таъкидлайди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » «Қорабоғ бу – Озарбойжон!» – Алиев Мадагиз эгалланганини маълум қилди