
Фото: Adriano Machado/REUTERS
Америкалик олимлар аввал коронавирусга чалинган болалардагина кузатилган асоратлар эндиликда бир қатор ҳолатларда катталарда қайд қилинаётганини маълум қилишди. Жумладан, катта ёшли беморларда Кавасаки синдромида кузатиладиган асоратлар - тери тошмаси, тил қизариши ва оёқ-қўллар шишиши кузатилмоқда.
Бундан ташқари, организмнинг турли тизимлари ишида бузилишлар қайд қилинмоқда.
“Бу коронавирусдан кейинги яллиғланиш синдроми – иммун тизими издан чиқишининг янги тури”, деб тушунтирмоқда олимлар.
Олимларнинг таъкидлашича, коронавирусни бошдан ўтказганларда MIS-A яллиғланиш синдроми пайдо бўлиши мумкин. Бу синдром болалар ва ўсмирларда коронавируснинг оғир асорати ҳисобланади. Бу синдромнинг аломатлари аритмия ва ошқозон оғриқлари ҳисобланади.
Таъкидланишича, ушбу синдром инфекцияга чалингандан 2 ҳафтача ўтиб пайдо бўлган.
Бундай ҳолатлар ҳақида биринчи бўлиб Британия, сўнгра Испания, АҚШ, Франция шифокорлари маълум қилган.
Катталарда бу синдромда нафас йўллари касалликлари кузатилмаган ҳолда юрак-томир, овқат ҳазм қилиш, тери ва неврологик симптомлар қайд қилинган. Ушбу синдром Кавасаки синдроми ва инфекцион-токсик шокка ўхшаш намоён бўлади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар