22:35 / 08.10.2020
5 693

Қирғизистон Хавфсизлик кенгаши президент Сўронбай Жээнбеков йўқолганлигини маълум қилди

Қирғизистон Хавфсизлик кенгаши президент Сўронбай Жээнбеков йўқолганлигини маълум қилди
Фото: Global Look Press
Қирғизистон президенти Сўронбай Жээнбековнинг қаердалиги номаълум бўлиб турибди. Meduzaнинг ёзишича, бу ҳақда «Интерфакс»га Қирғизистон Хавфсизлик кенгаши котиби ўринбосари Омурбек Суваналиев маълум қилган.

Унинг айтишича, мамлакатнинг юқори мартабали амалдорлари норозилик намойишлари бошланганидан бери жамоатчилик олдида кўриниш бермаган. Интернетда президентнинг бир нечта мурожаати эълон қилинган, аммо қаерда ёзиб олингани номаълум.

«Хавфсизлик нуқтаи назаридан чегарани ёпишга қарор қилинди», — деган Суваналиев.
«ТАСС»нинг ёзишича, Қирғизистон давлат чегара хизмати юқори лавозимдаги амалдорларни мамлакатдан чиқармаслик топшириғини олди.

Ўз навбатида Қирғизистон президенти матбуот хизмати «РИА Новости»га президент Бишкекда эканлигини ва «вазиятни қонуний йўлга қайтариш учун барча сиёсий кучлар билан музокаралар олиб бораётганини» маълум қилган.

Эслатиб ўтамиз, 5 октябрь куни Бишкекда ҳукуматни қўллаб-қувватловчи икки партия ғолиб чиққач, парламент сайловлари натижаларига қарши намойишлар бошланди. Тинч бошланган акциялар кечга бориб, ҳуқуқ-тартибот органлари билан тўқнашувларга айланиб кетди. Бир неча юз киши яраланди, бир киши вафот этди.

6 октябрь тонгида намойишчилар Қирғизистон парламенти ва президент маъмурияти жойлашган бинони эгаллади. Шундан сўнг намойишчилар Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси биносига қараб йўл олди ва махсус хизмат ходимлари билан музокаралардан сўнг улар собиқ президент Алмазбек Атамбаевни ўтган йилдан буён ҳибсда сақланаётган МХДҚ тергов изоляторидан озод қилди. Колониядан, шунингдек, Атамбаев даврида ҳукуматни бошқарган собиқ бош вазир Сапар Исаков ҳам озод этилди.

Шу куни Марказий сайлов комиссияси парламент сайловлари натижаларини ҳақиқий эмас деб топди, парламент раҳбари ва бош вазир эса истеъфога чиқди.

Норозилик намойишлари фонида Бишкек шаҳрига намойишчилар томонидан янги мер тайинланди. Аммо шаҳарнинг расмий раҳбари Азиз Суракматов истеъфо ҳақида ариза ёзганича йўқ. Президенти Сўронбай Жээнбеков содир бўлган воқеаларни ҳукуматни ноқонуний эгаллашга уриниш деб атади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Қирғизистон Хавфсизлик кенгаши президент Сўронбай Жээнбеков йўқолганлигини маълум қилди