date
views 2 992

Озарбайжоннинг Ганжа шаҳрида ракета ҳужуми сабаб тўққиз киши ҳалок бўлди

Озарбайжоннинг Ганжа шаҳрида ракета ҳужуми сабаб тўққиз киши ҳалок бўлди
Фото:«Reuters»
Озарбайжоннинг Ганжа шаҳрига ракета ҳужуми натижасида тўққиз киши ҳалок бўлди дея хабар бермоқда "Интерфакс" Озарбайжон Бош прокуратурасига асосланиб.

Аввалроқ, етти қурбон ва 30 киши жароҳат олгани маълум қилинганди. Ярадорлар орасида болалар ҳам бор.

Озарбайжон томони ҳодисада Арманистон қуролли кучларини айбламоқда. Аммо расмий Ереван бу айбловларни инкор этган. Мудофаа вазири Шушан Степанян мамлакат қуролли кучлари келишувни оғишмай бажараётганини маълум қилган.

Эслатиб ўтамиз, 10 октябрдан Тоғли Қорабоғда ўт отишни тўхтатишга келишилган эди. Аммо ҳар икки томон бу келишув бузилганини айтмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Озарбайжоннинг Ганжа шаҳрида ракета ҳужуми сабаб тўққиз киши ҳалок бўлди