20:47 / 16.10.2020
2 832

Россияда биринчи марта сутка давомида коронавирусга чалинганлар сони 15 минг кишидан ошди

Россияда биринчи марта сутка давомида коронавирусга чалинганлар сони 15 минг кишидан ошди
Россияда эпидемия давридан буён илк бор сўнгги бир сутка ичида коронавирус билан касалланиш бўйича 15 150 та янги ҳолат кузатилди, деб хабар бермоқда Meduza, коронавирусга қарши кураш бўйича тезкор штабга таяниб. Бундан аввалги юқори кўрсаткич 14 октябрь куни қайд этилган бўлиб, 14 231 кишида коронавирус аниқланганди.

Пандемия бошланганидан бери мамлакатда 1 миллион 369 минг 313 киши COVID-19’га чалинган. Энг кўп янги касалланишлар сони — 5049 киши Москвада қайд этилган бўлиб, бу 12 майдан бери рекорд кўрсаткич.

Кунлик касалланишлар сони бўйча, шунингдек, Санкт-Петербург (+647), Москва (+448), Ростов (+285) ва Нижний Новгород (+285) вилоятлари етакчилик қилмоқда.

Сўнгги сутка давомида COVID-19 беморларининг 232 нафари вафот этган. Бир кун аввал 286 та ўлим қайд этилган. Пандемия бошланганидан буён мамлакатда коронавирус билан касалланган жами 23 723 киши вафот этган.

Шунингдек, сутка давомида касалхоналардан коронавирусга чалинган 8485 нафар бемор соғайиб чиққан. Соғайганларнинг умумий сони 1 056 582 кишини ташкил этмоқда.

Россияда коронавирусни аниқлаш бўйича 52,7 миллиондан ортиқ тест ўтказилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Россияда биринчи марта сутка давомида коронавирусга чалинганлар сони 15 минг кишидан ошди