08:25 / 18.10.2020
2 288

Россия Соғлиқни сақлаш вазирлиги коронавирус билан касалланганларнинг 90 фоизи таътилдан қайтган одамлар эканини маълум қилди

Россия Соғлиқни сақлаш вазирлиги коронавирус билан касалланганларнинг 90 фоизи таътилдан қайтган одамлар эканини маълум қилди
Коронавирусга чалинган русларнинг аксарият қисми таътилдан қайтганлардир. Россия Соғлиқни сақлаш вазирлигининг бош аллерголог-иммунологи Раҳим Ҳайитов бу ҳақда маълум қилди, дея хабар қилмоқда «Интерфакс».

«Ҳозир касалларнинг 90 фоизи яқин орада таътилдан қайтаётганлар ҳисобланади. Пляж ва ресторанларда жуда кўп одамлар бўлганлиги сабабли бу муқаррар эди. Бири ниқоб киймайди, иккинчиси уни нотўғри тақади», – дейди Раҳим Ҳайитов.

Ҳайитовнинг таъкидлашича, коронавирусга қарши аниқ даво чораси бўлмаса-да, россияликлар Соғлиқни сақлаш вазирлиги тавсия қилган маслаҳатларга амал қилиши керак. Яъни ниқоб, қўлқоп кийиш ва одамлар гавжум жойлардан узоқроқ юриш.

«Энди биз карантин чораларини қатъий бажаришимиз керак. Хитойда жуда қаттиқ интизом туфайли коронавирус деярли тугади», – дейди вазирлик вакили.

Жонс Ҳопкинс университетининг маълумотларига кўра, Россияда жами 1 376 020 нафар одам коронавирусга чалинган. Беморларнинг 1 060 279 нафари соғайган, 23 857 нафари эса вафот этган.

Аввалроқ Владимир Путин Россияда коронавирусга қарши иккинчи вакцина рўйхатга олинганини маълум қилганди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Россия Соғлиқни сақлаш вазирлиги коронавирус билан касалланганларнинг 90 фоизи таътилдан қайтган одамлар эканини маълум қилди