Фото: Telegram / «Пул первого»
Беларусь президенти Александр Лукашенко Минскдаги қароргоҳи полизида етиштирилган картошканинг ярмини милициянинг махсус топшириқлар бўлинмаси (ОМОН) ходимларига берди. Бу ҳақда Meduza хабар қилди.
Маълум қилинишича, Лукашенко картошкани «Дрозди» қароргоҳидаги ер участкасидан терган. Бу жойда нафақат картошка, балки тарвуз ҳам етиштирилади. Мазкур участкадаги ҳосил август ойининг охирида ёки сентябрь ойининг бошида йиғилади. Одатда бу жараёнда Лукашенконинг ўзи, унинг кичкина ўғли Николай ва кўплаб қизлар иштирок этади.
Аввалги йилларда Лукашенконинг участкасидан йиғилган ҳосил болалар, қариялар ва ногиронлиги бўлган кишилар жойлаштириладиган ижтимоий муассасаларга жўнатилган. Шунингдек, актёр Стивен Сигалга ҳам сабзавотлар улашилган (Лукашенконинг шахсан ўзи актёрга сабзи тозалаб берган).
2020 йилда Лукашенконинг участкасидан йиғилган ҳосилнинг ярми унга Беларусдаги намойишларни бостиришда ёрдам берган милициянинг махсус топшириқлар бўлинмасига тақдим этилган.
2015 йил
2017 йил
2019 йил
Картошка ҳосилининг бир қисми ОМОНга тақдим этилиши ижтимоий тармоқларнинг Беларусь сегментида турли мемларнинг тарқалишига олиб келди.
[media=https://twitter.com/Grungydude/status/1319548304183775232?ref_src=twsrc^tfw|twcamp^tweetembed|twterm^1319548304183775232|twgr^share_3,containerclick_0&ref_url=https://daryo.uz/k/2020/10/23/aleksandr-lukashenko-qarorgohidagi-polizda-yetishtirilgan-kartoshkaning-yarmini-omonga-berdi/] “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Германияда ишлаш истагида бўлган ўзбекистонлик мутахассислар учун немис тили ўргатилади
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради