Фото: Global Look Press
Олимлар халқаро гуруҳи қушлар ва сут эмизувчи ҳайвонлар организмида ҳар бири пандемия кўламини олиши мумкин бўлган 850 мингтагача вирус борлигини аниқлашди.
Бу борадаги маъруза биология, экология ва вирусология соҳаларида фаолият юритувчи 22 эксперт томонидан тузилган ҳамда Биотурфалик ва экотизим хизматлари бўйича ҳукуматлараро илмий-сиёсий платформада (IPBES) тақдим этилган.
Мутахассисларнинг таъкидлашича, кўршапалаклар, кемирувчилар ва маймунсимонлар одамларга юқиши мумкин бўлган 540 мингтадан 850 мингтагача вирусга эга бўлиши мумкин. Бундай вазиятда ҳар йил пандемия кўламини олиши мумкин бўлган 5 та янги касаллик пайдо бўлиши хавфи бор.
Олимларнинг таъкидлашича, ёввойи табиатни бу касалликларнинг пайдо бўлишида айблаш нотўғри бўлади. Уларнинг фикрича, пандемиялар, жумладан коронавирус пандемияси инсон фаолияти ва одамларнинг атроф-муҳитга таъсири оқибатида юзага келади.
“Инсон фаолиятининг иқлим ўзгариши ва биотурфаликнинг йўқолишига олиб келувчи турлари атроф-муҳитга таъсири сабабли пандемия хавфини юзага келтиради”, – дейилган маърузада. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ғазо аҳолиси ҲАМАСнинг тинчликка эришиш йўлидаги қарорини нишонлаш учун кўчаларга чиқди
Освенцимда минглаб яҳудийлар «Тириклар марши» акциясини ўтказди
Россияда америкалик аскар ўғриликда айбланиб қўлга олинди
Туркиянинг кутилмаган қадами: Исроил билан савдо тўхтатилгани нимани англатади?
Машҳур агент ПСЖга тўртта юлдузни тавсия қилмоқда
АҚШ Исроилга қурол етказиб беришни тўхтатди
Шоҳжаҳон Жўраев 2 йил олдин отаси Шерали Жўраевни судга бергани маълум бўлди
Рогов: Хорижий ёлланма аскарлар Украина учун жанг қилишдан бош тортмоқда