00:23 / 01.11.2020
2 552

Германияда газон ўрадиган робот ўз эгасига хабар жўнатиб, ўғрининг қўлидан қутулиб қолди

Германияда газон ўрадиган робот ўз эгасига хабар жўнатиб, ўғрининг қўлидан қутулиб қолди
Фото: Hi-Tech.Mail.ru
Германиянинг Липпштадт шаҳрида газон ўрувчи робот «ағдарилиб тушгани» тўғрисида эгасига хабар жўнатиб, ўзининг ўғирлаб кетилишига тўсқинлик қилди. Бу ҳақда маҳаллий полицияга таяниб, Hi-Tech.Mail.ru хабар берди.

Маълумотларга кўра, кўнгилсиз ҳодиса маҳаллий вақт билан соат 18:30 ларда содир бўлган. Ўғриликда гумонланаётган эркак роботни қўлтиғи остида қисиб олганида, у мобил дастур орқали ўз эгасига ағдарилган ҳолда эканлиги тўғрисида хабар жўнатган.

«Шу сабабли унинг эгаси боғига келиб, уни тўғрилаб қўймоқчи бўлган ва оғрига дуч келган», — дейилади полиция хабарида.

Жиноятчи робот қурилмани ташлаб, воқеа жойидан қочиб кетган. Аппарат эгаси содир бўлган воқеа ҳақида полицияга хабар берган, аммо ҳозирча ўғри қўлга олингани йўқ.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Германияда газон ўрадиган робот ўз эгасига хабар жўнатиб, ўғрининг қўлидан қутулиб қолди