
Фото: Reuters
АҚШ президенти Дональд Трампнинг Аляска штатидаги сайловларда ғалабаси таъминланди. Бу эса Трампга сайловчилар ҳайъати вакилларининг яна 3та овозини беради.
NBC ва CNN телеканалларининг маълум қилишича, Трамп штатдаги сайлов бюллетенларининг 75 фоизи қайта ишлангандан кейин 57 фоиз, унинг рақиби Жо Байден эса 39,1 фоиз овоз олди.
Шу тариқа Трампнинг ҳисобида эндиликда сайловчилар ҳайъати вакилларининг 217та овози бор. Байден ҳисобида эса 279та (баъзи маълумотларга кўра 259та) овоз бор.
Бир қатор штатларда овозлар ҳисобланиши давом этмоқда.
Трамп сайловлардаги мағлубиятини тан олмаяпти. Унинг таъкидлашича, сайловлар вақтида овозлар сохталаштирилиши ва фирибгарликларга йўл қўйилган. Амалдаги президент бу ҳолатлар бўйича судлашмоқчи. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар