22:38 / 28.11.2020
1 291

Европа ва АҚШга Pfizer вакцинасини етказиб бериш бошланди

Европа ва АҚШга Pfizer вакцинасини етказиб бериш бошланди
Фото: Picture Alliance
United Airlines авиакомпанияси Pfizer компаниясининг коронавирусга қарши вакцинасини АҚШ ва Европадаги омборларга етказишни бошлади. Бу ҳақда The Wall Street Journal хабар бермоқда.

Нашрнинг маълумот беришича, бу вакцина тегишли органлар томонидан маъқулланиши билан аҳолини имкон борича тезроқ эмлашни бошлаш мақсадида қилинмоқда.

Қайд этилишича, вакцина АҚШнинг Мичиган штати ва Бельгиядаги омборларга етказилмоқда. Кейинроқ Висконсин штати ва Германияга етказиш режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, Pfizer ва Biontech компаниялари 20 ноябрда АҚШда коронавирусга қарши вакцина рўйхатга олиниши учун ариза берганди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)