
Янги “SARS-CоV-2” коронавирусининг геномлари кетма-кетлигини ўрганиш учун ташкил этилган Буюк Британиядаги “COVID-19 Genomics UK” (COG-UK) консорциуми мутахассислари янги штаммнинг келиб чиқиши тўғрисидаги дастлабки тахминни илгари суришди.
Олимларнинг фикрига кўра, коронавируснинг янги тури организмда патоген бир неча ой сақланиб қолган иммунитет танқислигига чалинган беморда шаклланган.
Таъкидланишича, коронавируснинг янги тури унинг тез тарқалишига ва шу билан бирга иммунитет тизимидан чиқиб кетишига имкон берадиган бир қанча муҳим мутацияларга эга бўлган.
“Ушбу янги штаммнинг “SARS-CоV-2” билан сурункали хасталанган, яъни вирусни бир неча ой давомида ўз организмида олиб юрган иммунитети паст одамдан келиб чиққан деган тахмин бор. Зеро, бундай беморлар одамларга энг мослашган вируслар учун фаол манба ҳисобланади. Бу ҳатто ОИВ хасталида ҳам тасдиқланган”, дейди Сибир Федерал университети ҳамда Германиянинг Гёттинген университетининг Геномика ва биоинформатика кафедраси профессори Константин Крутовский. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар