16:20 / 26.12.2020
3 182

«Қизил ҳудуд»даги шифокор коронавирусни даволашдаги ўта жиддий хатони маълум қилди

«Қизил ҳудуд»даги шифокор коронавирусни даволашдаги ўта жиддий хатони маълум қилди
Коронавирусни юқтирган баъзи беморлар жуда кўп антибиотикларни қабул қилиш орқали ўзларининг аҳволини оғирлаштирмоқда. Бу ҳақда ҳиндистонлик шифокор Алок Мишра айтиб ўтди. У айни пайтда Доғистондаги касалхоналардан бирида «қизил зона»да фаолият олиб бормоқда.

Мишранинг айтишича, яқинда бир аёл касалхонада вафот этган. Уни болалари уйда даволаш ҳаракат қилган. Аёл тахминан 2-3 ҳафта уйда даволанган ва бу вақтда кўп антибиотик қабул қилган. Антибиотиклар эса унинг иммунитетини ишдан чиқарган.

Шу боис шифокор 2-3 кун давомида аломатлар мавжуд бўлса тез ёрдамга мурожаат қилишни тавсия қилмоқда. Бир ҳафта ўтгач, пневмония белгиларини текшириш учун томография қилиш мумкин.

Мишранинг сўзларига кўра, ўзингизга ғамхўрлик қилиш коронавирусни ҳаётга хавф туғдирмасдан осонроқ ўтказишга ёрдам беради.

Аввалроқ, «СберЗдоровье» хизматининг тиббий директори Владислав Муҳаммад Али коронавируснинг ёмонлашуви икки тўлқинда юз беришини айтиб ўтганди. Унга кўра, ташхис тасдиқланганидан сўнг, камида икки ҳафта давомида эҳтиёт бўлиш керак. Бу даврда ҳарорат кўтарилиши ёки умумий ҳолат ёмонлашиши мумкин. Ҳатто касаллик аломатлари сезилмаганда ҳам хотиржамликка берилмаслик зарур.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » «Қизил ҳудуд»даги шифокор коронавирусни даволашдаги ўта жиддий хатони маълум қилди