Фото: «Swissinfo»
Швейцария армияси 12 минг ҳарбий хизматга чақирилувчини жалб қилди, аммо карантин чекловлари туфайли уларнинг ярми онлайн тарзда тайёргарликдан ўтадиган бўлишди, дея хабар берди «Swissinfo».
18 январдан 8 февралгача ҳарбий хизматга чақирилганлар кунига олти соатдан назарияни ўзлаштиришади, ҳафтасига тўрт соатдан жисмоний машқларни бажаришади. Масофавий гуруҳга ёрдам бериш учун махсус мобил илова йўлга қўйилади.
Уч ҳафтадан сўнг ҳарбий хизматга янги чақирилганлар бошқа аскарларга қўшилишлари мумкин, фақат аввал коронавирусга тест топширишларига тўғри келади.
Эслатиб ўтамиз, Швейцарияда 19 ёшдан 31 ёшгача бўлган эркаклар учун ҳарбий хизмат мажбурий ҳисобланади. Аёллар эса армияга ўз хоҳишлари билан ёзилишлари мумкин. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди
АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради