22:00 / 20.01.2021
2 427

Мадрид марказида кучли портлаш содир бўлди (фото, видео)

Мадрид марказида кучли портлаш содир бўлди (фото, видео)
Фото: @lilsarg/@jackeparrock/Twitter
Мадрид шаҳри марказидаги бинода кучли портлаш содир бўлди, деб хабар бермоқда El Pais нашри.

Хабар қилинишича, бинонинг бир нечта қавати қулаб тушган. Шаҳар мэрининг маълум қилишича, камида икки киши қурбон бўлган, яна бир неча киши жароҳатланган.

Портлаш содир бўлган бино яқинида қариялар уйи жойлашган. ОАВнинг хабар беришича, яқин-атрофдаги бинолардаги одамлар эвакуация қилинмоқда.

Испания миллий полиция матбуот хизматининг билдиришича, портлашга газ сизиб чиқиши сабаб бўлган бўлиши мумкин.




arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Мадрид марказида кучли портлаш содир бўлди (фото, видео)