17:47 / 27.01.2021
2 762

Туркиялик олимлар коронавирусни бир дақиқада ўлдирадиган дори яратишди

Туркиялик олимлар коронавирусни бир дақиқада ўлдирадиган дори яратишди
Фото: «Imag.one»
Туркиянинг Бурса шаҳридаги Улудағ университети Микробиология кафедраси ходимлари коронавирусни атиги бир дақиқада ўлдирадиган бурун спрейини ишлаб чиқдилар, деб ёзмоқда «Daily Sabah» газетаси.

Вирусни тўлиқ ўлдирадиган спрей профессор Шеҳиме Гулсун Темел, докторлар Aҳмет Юмит Сабанжи ва Гунейт Озакин томонидан ишлаб чиқилган. Сабанжининг сўзларига кўра, тадқиқотлар коронавирус пандемиясидан олдин бошланган.

«Биз препаратнинг антибактериал таъсирга эга эканлигини кўрсатиб бердик. Пандемия бошлангандан кейин эса COVID-19га қарши курашда ўз ҳиссамизни қўшиш ҳақида ўйлай бошладик. Тадқиқотларимиз шуни кўрсатдики, спрей оғиз ва бурун тўқималаридаги вирусни ҳалок қилиб, тарқалишининг олдини олади ва миқдорини камайтиради», — дея изоҳлади Сабанжи.

Темел спрей шиллиқ қаватлардаги эпителий ҳужайралари учун мутлақо безарарлигини таъкидламоқда. «Боз устига, унинг ушбу ҳужайраларга шифобахш таъсир кўрсатишини аниқладик. Шунинг учун ундан фойдаланиш хавфсиз», — деди у.

Препарат нанотехнология ёрдамида такомиллаштирилганидан сўнг унинг самараси барқарорлашди ва баъзи молекулаларга узоқ муддатли таъсир кўрсата бошлади, дейди олимлар. Уларнинг таъкидлашича, спрей нафақат СОVID-19, балки турли замбуруғ ва бактерияларга қарши ҳам жуда самарали.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Туркиялик олимлар коронавирусни бир дақиқада ўлдирадиган дори яратишди