16:10 / 02.02.2021
958

Илон Маск маймунга компьютерда ўйин ўйнашни ўргатди

Илон Маск маймунга компьютерда ўйин ўйнашни ўргатди
Фото: Legion Media
Илон Маск асос солган Neuralink нейротехнологик компанияси маймунга видеоўйинларни ўйнаш имконини берадиган чипни унинг миясига муваффақиятли ўрнатди, деб хабар беради Bloomberg.

«Бизда чаноғига майда симларга эга симсиз имплант ўрнатилган ва ўз ақли ёрдамида видеоўйин ўйнай оладиган маймун бор», — дейди Маск Clubhose иловасидаги ёзишмаларида.

Бизнесменнинг сўзларига кўра, имплант кўзга ташланмайди, маймун эса «бахтли». Neuralink мутахассислари тез орада тажрибада иштирок этаётган маймунлар бир-бири билан «интеллектуал пинг-понг» ўйнаши мумкинлигига умид қилмоқда. Маск тахминан бир ойдан сўнг, видеоўйин ўйнаётган маймунларнинг видеосини намойиш этишга ваъда берди.

Эслатиб ўтамиз, 2020 йилнинг 28 август куни ихтирочи-миллиардер Илон Маск миясига чип ўрнатилган чўчқани намойиш этганди. Таъкидланишича, Маскнинг Neuralink компанияси томонидан яратилган чип неврологик касалликларни даволаш имконини беради.

Маълумот учун, Neuralink компанияси ўзининг янги технологиясини 2019 йилда тақдим этган. «Тикув машинаси каби» махсус робот ипга ўхшаш электродларни инсон миясига чуқур жойлаштириб, уни бемор қулоғига қотирилган «қабул қилувчи капсула»га улайди. Аввалроқ Маск бу турдаги мукаммал технологияларни яратишга қанча вақт талаб этилиши борасидаги саволларга 5-10 йил, деб жавоб қайтарган эди.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Дунё » Илон Маск маймунга компьютерда ўйин ўйнашни ўргатди