08:08 / 11.02.2021
3 801

“Росгвардия биринчи гўзали” ишдан ҳайдалди

“Росгвардия биринчи гўзали” ишдан ҳайдалди
“Росгвардия”нинг собиқ гўзали Анна Храмцова инстаграмда видео жойлаштиргани учун хизматдан бўшатилди.

Видеода хизмат хонаси акс этган кадрлар тушиб қолган. Росгвардиянинг Свердловск вилояти бўйича бошқармаси матбуот хизмати маълум қилишича, Храмцова шахсий жавобгарликни назарда тутадиган хизмат мажбуриятларини бузган.

Собиқ ходима “Московский комсомолец” нашрига берган интервьюсида, ишдан бўшатилиши сабабини билмаслигини айтди. Унинг сўзларига кўра, буйруқда қандай ҳуқуқбузарлик учун ишдан бўшатилганлиги кўрсатилмаган. У ҳатто ўз нарсаларини, ҳужжатларини олиб кетиш учун рухсат берилмаганлигини таъкидлайди.

Аёл судга даъво аризаси билан мурожаат қилди. Ишга тиклашдан ташқари, Храмцова маънавий зарар ва "мажбурий равишда ишламаган кунлари" учун маош сифатида бир миллион рубл миқдорида компенсация олмоқчи.

Эслатиб ўтамиз, 2019 йил апрелда екатеринбурглик полиция ходими, прапоршик Анна Храмцова биринчи “Росгвардия гўзали” фото-танловининг ғолибаси бўлганди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » “Росгвардия биринчи гўзали” ишдан ҳайдалди