19:32 / 11.02.2021
1 011

Америкалик аёл қор босиб қолган машинасида 5 кун яшаб, омон қолди

Америкалик аёл қор босиб қолган машинасида 5 кун яшаб, омон қолди
Фото: WNYW
Американинг Нью-Жерси штати, Нюарк шаҳрида яшовчи кекса аёл кучли қор ёғганидан кейин машинаси ичидан чиқа олмаган. Бу ҳақда WNYW хабар беради.

Маълум қилинишича, шаҳардаги боғлардан бирида Honda минивени қор билан қопланганига гувоҳ бўлган ёнғин ўчирувчилари ундан 77 ёшли Жанет Вудни чиқариб олган. Аёлнинг беш кун давомида машинада қолиб кетгани маълум бўлган, шунга қарамай, унга тиббий ёрдамнинг кераги бўлмаган.

Америкалик аёл бўрондан кейин Нюаркда 30 сантиметрлик қор ёғган вақти машина ичида қолиб кетган. Вуднинг турар жойи йўқлиги сабаб машинасининг ичида, ҳаддан ортиқ совуқ кунларда эса меҳмонхонада тунашига тўғри келади, дейилади хабарда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)