00:00 / 16.02.2021
2 904

Дунёдаги энг нуфузли давлатлар рейтинги эълон қилинди

Дунёдаги энг нуфузли давлатлар рейтинги эълон қилинди
Американинг The CEOWORLD magazine журнали томонидан дунёдаги энг нуфузли давлатлар рейтинги эълон қилинди.

Мазкур рўйхатни тузишда 11 та мезонга эътибор қаратилди. Ҳарбий куч, халқаро иттифоқлар, мамлакат раҳбариятига ҳурмат, халқаро савдо ва саёҳат, иқтисодий қудрат, маданият, дипломатик таъсир, глобал миқёсдаги диаспора, ОАВга таъсир, эҳтиёжманд давлатларга ёрдам ва дунёнинг қолоқ қисми билан алоқадорлик шулар жумласидандир.

Рейтинг 280 мингдан ортиқ респондент иштирок этган сўровнома асосида яратилди.

Муаллифларнинг қайд этишича, кучли ўнталикдан АҚШ, Хитой, Россия, Германия, Франция, Буюк Британия, Япония, Ҳиндистон, Италия ва Исроил жой олди. Руминия(55), Покистон(56) ва Словакия(56) эса охирги поғоналарни якунлаб берди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Дунёдаги энг нуфузли давлатлар рейтинги эълон қилинди